"Челси" ёзда ҳужумчи борасида ҳам изланишлар олиб боради. Хабарларга кўра, "Аталанта" вакили Расмус Хёйлунн аллақачон Лондон клуби шорт-листида пайдо бўлган.
Тодд Бёлига молиявий тарафлама бу харидни амалга ошириш муаммо эмас. Бироқ, Хёйлунн учун курашадиган клублар сони ошиб бормоқда. "Аталанта" ҳужумчи учун 60 миллион фунт талаб қилмоқда.