Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Футболчи қизларимиз Париж-2024 йўлланмалари учун курашга киришишмоқда

Баҳо:
+ | -

Эртага Тошкентда аёллар футболи бўйича Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи саралаш мусобақасининг биринчи босқичи старт олади. Бугун «А» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон, Иордания, Бутан ва Шарқий Тимор жамоаларининг бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда терма жамоамиз устози Мидори Хонда бўлажак мусобақага тайёргарлик ҳақида гапириб ўтди.

«Бу ўйинларга қадар 1 йил мобайнида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказдик. Йиғинлар доирасида турли ўртоқлик учрашувлари ташкил этилди. Умуман олганда, бу босқичга етарлича ҳозирлик кўрдик, дея оламан. Йиғинлар доирасида рақибларни ўрганиб, шогирдларимга улар ҳақида батафсил маълумот бериб келдик. Рақибларни кучсиз деб ҳисобламаймиз. Хусусан, қизларимиз ҳам бундай фикрда эмас. Таркибда йўқотишлар йўқ. Аввал жароҳат олган қизлар умумий таркибга қайтишди. Фурсатдан фойдаланиб, барча мухлисларни футболчиларимизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга чорлаб қоламан», – деди Мидори Хонда.

Анжуманда футболчилар номидан жамоамиз етакчиси сифатида иштирок этган Камила Зарипова ҳам мураббийнинг фикрларини тасдиқлаган ҳолда бўлажак баҳсларга барча тайёр экани, ҳар 3 ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушишларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу босқич доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг илк ўйини эртага Бутанга қарши ўтказилади. Учрашув «Пахтакор» стадионида соат 17:00 да старт олади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 15:03, 04.04.2023.
Ўқилди: 1847 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик