Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Бу мавсумдаги "МЮ" ўтган йилгисидан нимаси билан фарқ қилади?

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" 2022-2023 йилги мавсумда олдингидан кўра анча ўзгариш намойиш этди. Эрик тен Хаг жамоани яхши томонга бошқармоқда. Аммо клубнинг жорий ва ўтган мавсумдаги шу пайтгача бўлган натижаларини таққослайдиган бўлсак, сиз ўйлаганчалик сезиларли фарқ юзага келмайди. Умуман олганда, жамоанинг энг катта фарқи бу икки даврдаги кубок мусобақаларида қайд этган натижасида кўзга ташланади. Масалан, "қизил иблислар" ўтган мавсумда ЕЧЛ, Англия кубоги ва лига кубогидан жуда ҳам эрта чиқиб кетишга мажбур бўлганди.

2021-2022 йилларда жамоа ЕЧЛнинг гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, плей-оффда "Атлетико" билан тўқнашганди. Мадрид клуби эса "МЮ" шу босқичда таслим бўлишига сабаб бўлади. Англия кубогида манкунианликларнинг бошини Чемпионшип вакили "Мидлсбро" ейди. Лига кубогида эса "Вест Хэм" учинчи босқичдан уёғига "МЮ"ни ўтказмайди. Ўша натижалардан фарқли равишда тен Хаг жамоаси бу мавсум давомида ҳар бир фронтда кураш давом эттирмоқда. Хусусан, жамоа Англия лига кубогини қўлга киритди. Европа лигаси ва Англия кубоги ҳали ҳам ютилиши мумкин бўлган совринлар қаторида турибди (чорак ва ярим финаллар). ЕЛда "МЮ" "Барселона" ва "Реал Бетис"ни доғда қолдирди. Жамоанинг кейинги рақиби "Севилья" бўлади. Кубок ярим финали "Брайтон"га қарши "Уэмбли" стадионида кечади.

Ўтган мавсумда "қизил иблислар" АПЛда 7 ўринни эгаллагаб, ўзининг 30 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этганди. Ҳозирда "МЮ" яхши кетаётгандек кўрингани билан, ўтган мавсумни худди мана шу даврига солиштирадиган бўлсак, тен Хаг жамоаси аллақачон Ральф Рангник бошчилигидаги "иблислар"га қараганда кўп ўйинни бой берди. Очко жиҳатидан эса атиги 3 та кўп жамғарди холос. Қолаверса, янги "МЮ" лигада кўпроқ гол ўтказиб, камроқ гол урди. Сўнгги 11 та лига баҳсларидаги натижалар ҳам ҳавас қиларли эмас (6 та мағлубият, 3 та ғалаба, 2 та дуранг). Энг ёмони, Глейзерлар клуби бу мавсум ҳам ЕЧЛдан қуриб қолиб кетиш хавфи остида қолмоқда. Айтиш мумкинки, учта фронтдаги кураш жамоа олдида ўта мураккаб тақвимни қўйган. Қуйида икки мавсумнинг статистикалари тақдим этилади:

2022-23

АПЛ
Ўйинлар: 27 та
Ғалабалар: 15 та
Дуранглар: 5 та
Мағлубиятлар: 7 та
Очколар: 50
Урилган голлар: 41 та
Ўтказилган голлар: 37 та
Қуруқ ўйинлар: 11 та
Лигадаги ўрин: 4
Кубок баҳслари
Англия лига кубоги: чемпион
Англия кубоги: Ярим-финалга чиққан
ЕЛ: чорак финалга чиққан

2021-22

АПЛ
Ўйинлар: 27 та
Ғалабалар: 13 та
Дуранглар: 8 та
Мағлубиятлар: 6 та
Очколар: 47
Голлар: 44 та
Ўтказилган голлар: 34 та
Қуруқ ўйинлар: 7 та
Лигадаги поғона: 4
Кубок баҳсларида
Англия лига кубоги: учинчи босқич
Англия кубоги: тўртинчи босқич
ЕЧЛ: нимчорак финал

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 15:41, 04.04.2023.
Ўқилди: 2015 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.