"Челси" футболчилари собиқ бош мураббий Грем Поттерга яширинча лақаб қўйишган. Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.
Манба берган хабарга кўра, айрим футболчиларга англияликнинг ёмон натижалар қаршисида юмшоқлиги ёққан, бироқ уларнинг ёмонлашиши футболчиларнинг мураббийга бўлган муносабатининг ўзгаришига таъсир қилган. Жамоада Поттерга "Гарри" ва "Хогвартс" каби лақаблар берилган.
Поттер Англия Премьер-лигасининг 29-турида “Астон Вилла”га қарши ўйинда (0:2) мағлуб бўлгач, истеъфога чиқарилди. "Челси" жорий мавсумда АПЛда 28 турдан кейин 38 очко билан 11-ўринда бормоқда.