Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 0-0 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

“Челси” ва унинг тажрибасиз мураббийини қийин тақвим кутяпти

Баҳо:
+ | -

"Челси" мавсумнинг энг муҳим қисмига кирмоқда. Ишдан бўшатилган Грем Поттер ўрнига унинг ёрдамчиси Бруно Сальтор тайинланди, у жамоани вақтинчалик бош мураббий сифатида бошқаради. Бугун, 4 апрель куни мутахассисни биринчи синов – “Ливерпуль” билан ўйин кутиб турибди.

Гап тез орада "Реал" билан Чемпионлар лигасининг чорак финалида тўқнаш келадиган ва еврокубоклар учун курашадиган испанияликнинг ўйин ва мураббийлик фаолиятидаги асосий босқичлари ҳақида кетмоқда.

42 ёшли Салтор мухлисларга Англиянинг “Брайтон” жамоасидаги ўйинлари билан таниш. Аммо у фаолиятининг бошида ватани “Эспаньол”да ўйнаган. Сальтор Испанияда "Химнастик", "Лейда", "Алмерия" клубларида ўйнаган ва 2009 йилда "Валенсия"га ўтган. Ушбу клуб таркибида ҳимоячи уч йил ўтказди, лекин фақат биринчи бир ярим мавсумда у мунтазам равишда майдонга тушди. 2012 йилда "Валенсия" билан шартнома муддати тугагач, ўша пайтда чемпионшипда ўйнаётган "Брайтон" уни таклиф қилди. Олдинроқ жамоага Брунонинг собиқ шериги Висенте Родригес ўтгани учун ҳимоячи ҳам Англияга ўтишга қарор қилганди.

Сальтор 2017 йилда Англия Премьер-лигасига кўтарилгунга қадар “чайкалар” билан чемпионшипда беш йилини ўтказди. Ўша пайтда испаниялик аллақачон "Брайтон" сардори эди. Аммо жамоа Премьер-лигага чиққач, Бруно муҳим ўйинчи сифатида қаралишни тўхтатди ва икки йилдан сўнг фаолиятини якунлашга қарор қилди.

2019 йилда испаниялик футболчи ўйнашни тўхтатганда, Грем Поттер "Брайтон"га келди. Сальтор эса ўйинчиларни ривожлантириш бўйича мураббий лавозимини эгаллади. Ўшандан бери испаниялик Поттернинг штабининг бир қисми бўлиб, уни ўзи билан "Челси"га олиб кетган. Англиялик истеъфога чиқарилганидан кейин лондонликлар Салторни бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинладилар. Эҳтимол, у бу мақомда мавсум охиригача қолар, жамоа эса потенциал номзодлар билан музокаралар олиб бормоқда.

“Табиийки, бу барчамиз учун учун оғир кун бўлди. Мен Грем туфайли "Челси"даман ва клуб буни тўғри ҳаракат деб ҳисоблади. Биз қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Менимча, Грем ажойиб ишлади. Футбол жуда қийин бизнес ва биз олдинга интилишда давом этишимиз керак”, деди Сальтор матбуот анжуманида.

Испаниялик мураббий "Челси"даги ўзгаришлар Поттер билан дўстона муносабатларига таъсир қилмаганини таъкидлади. Сальтор доимий равишда бош мураббий сифатида ишлаш ҳақидаги саволга аниқ жавоб бермади.

Сальтор характер жиҳатидан Поттердан унчалик фарқ қилмайди: у худди шундай хотиржам ва сезгир. Шу билан бирга, Бруно қисқа муддатда "Челси"нинг ўйин моделини ўзгартира олмайди. Бироқ, жамоа бошидаги янги чеҳра қисқа масофада ижобий таъсир кўрсатиши мумкин, масалан, 2012 йилда Роберто Ди Маттео мисолида шундай бўлганди. Агар клуб мунтазам равишда ғалаба қозона бошласа, "Челси" Премер-лигада кучли олтилик учун курашиш имкониятига эга. Олдинда "Реал" билан Чемпионлар лигасининг чорак финали ҳам бор. Шундай қилиб, Салтор кейинги икки ой ичида мураббийлик фаолияти векторини жиддий ўзгартириши мумкин.

"Челси"нинг бу мавсумдаги қолган ўйинлари

4 апрель – “Ливерпуль” Премьер-лигада (уйда)

8 апрель - "Вулверхэмптон" Премьер-лигада (сафарда)

12 апрель - "Реал Мадрид" Чемпионлар лигасида (сафарда)

15 апрель - "Брайтон" Премьер-лигада (уйда)

18 апрель - "Реал Мадрид" Чемпионлар лигасида (уйда)

26 апрель - Премьер-лигада "Брентфорд" (уйда)

29 апрель - "Арсенал" Премьер-лигада (сафарда)

6 май - "Борнмут" Премьер-лигада (сафарда)

13 май - "Ноттингем Форест" Премьер-лигада (уйда)

20 май - "Манчестер Сити" АПЛда (сафарда)

28 май - Премьер-лигада "Ньюкасл" (уйда).

Бу ўйинлардан ташқари Чемпионлар лигасида ярим финал ва финал ўйинларида ҳам жамоа иштирокини кўришимиз мумкин.

Киритилди: 21:35, 04.04.2023.
Ўқилди: 2303 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.