Англия чемпионатининг еттинчи тур қолдирилган ўйинида «Лидс» ўз майдонида «Ноттингем Форест»ни қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди (2:1).
Учрашув ҳақида Жек Харрисон фикр билдирди.
«Биз учун катта муваффақият бўлди, энди ҳар бир учрашув муҳим кечади. Биз иккита гол урдик, лекин, албатта, кўпроқ уришимиз мумкин эди.
Хави Грасия келганидан кейин жамоа кучая бошлади. У майда деталларга жуда эътиборли», - дея футболчининг сўзларини келтиради BBC Sport.
Якшанба куни «Лидс» Премьер-лиганинг навбатдаги, 30-турида «Кристал Пэлас»га қарши майдонга тушади.