Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Мавсум афсуслари: қайси клублар ўз футболчиларини сотганидан пушаймон чекмоқда? "Манчестер Сити", "МЮ", "Лестер"...

Баҳо:
+ | -

"Арсенал"нинг ўтган мавсумда "Манчестер Сити"дан икки футболчи харид қилиши, жамоани кучли тўртлик умидворидан, чемпионлик учун даъвогарга айлантирди. Бу трансферлар эса "Манчестер Сити"ни афсуслантирган. Қуйида ана шундай ҳолатларнинг бир нечтаси тақдим этилади.

1. Олександр Зинченко ("Манчестер Сити"дан "Арсенал"га)

Пеп Гвардиола ўз шогирди Микель Артетага, ўзиники каби жамоа тузиш имконини берди. Барча биладики, айни дамда "Арсенал" чемпионлик учун курашмоқда. Бу ўзгаришларни Артета жамоасига собиқ "Манчестер Сити"чилар: Зинченко ва Жезус олиб келди. Хусусан, украиналик Лондон жамоасида муҳим фигурага айлана олди. Зинченко майдон бўйлаб 90 дақиқа мобайнида ҳар-хил функцияларни бажара олади. Шундай қобилиятга эга футболчини Гвардиола бериб юборди. Бу билан "Манчестер Сити" ўзи учун янги рақиб яратди.

2. Каспер Шмейхель ("Лестер"дан "Ницца"га)

"Лестер Сити" Шмейхелни, иложи борича жамоада қолишга кўндириши керак эди. Балки даниялик посбон кетишидан олдин "тулкилар"нинг бу мавсумдаги омадсизликларини сезгандир. Аммо клуб раҳбарияти катта хатога йўл қўйганини ҳис қилди. Шмейхелнинг кетиши "Лестер"га нафақат молиявий манфаат олиб келмади, балки жамоа ўз сардори, характерли вакили ва ишончли посбонини йўқотди. Агарда у "Лестер" билан қолганида, балки жамоа бунчалик инқирозга кириб кетмаган бўларди. Атиги бир неча мавсум олдин АПЛ чемпиони бўлган жамоа, ҳозир Чемпионшипга равона бўлиш бўсағасида турибди.

3. Габриэл Жезус ("Манчестер Сити"дан "Арсенал"га)

Бир нарса аниқки, "Манчестер Сити" ҳозир Жезусга қараб, "шундай ҳужумчини бериб юбориб, хато қилган эканмиз" деб ўйламаяпти. Гап Жезусниннг маҳоратида эмас. Барибир, у Гвардиола жамоасида Холанд ва Алваресдан юқори ўринга чиқа олмаган бўларди. Шундай экан, 2022 йилги ёз ҳар икки томон учун фойдали бўлди, дейиш мумкин. Аммо масаланинг бошқа бир томони бор. "Манчестер Сити" ҳозир сездики, Жезусни айнан "Арсенал"га сотиш, хато бўлган экан. Негаки, улар бу билан Микель Артетани "Emirates"да тўлақонли кучли жамоа тузишига имкон бериб қўйди. Агарда бразилиялик ҳужумчи бошқа лигага трансфер бўлганида, ҳозир "шаҳарликлар" бошида "Арсенал" туриб олмаган бўлар эди. Негаки, тўпчилар руҳияти ва характери Жезус ва Зинченко билан қайта тикланди.

4. Эдинсон Кавани ("МЮ"дан "Валенсия"га)

"МЮ" Криштиану Роналдунинг кутилмаган жўнаб кетишидан кейин, марказий ҳужумчига муҳтож бўлиб қолди ва "Бёрнли"дан Ваут Вегхорстни ижарага олишга мажбур бўлди. Ҳа, Эдинсон Кавани жамоадан анча олдин, Роналду гуллаб-яшнаётган пайтда кетган. У португалиялик бор жойда қололмасди. Бироқ, Роналдусиз "МЮ" Марсьялга ишонишга мажбур бўлди. Француз ҳужумчиси эса жароҳат сабаб формасини йўқориб қўйди. Агарда Кавани, мана шундай пайтда тен Хаг жамоасида бўлганида, рақиблар учун энг катта хавфга айланган бўларди. Бу эса, ўз навбатида "қизил иблислар"нинг пул тежашига ҳам ёрдам берарди.

Дивок Ориги ("Ливерпул"дан "Милан"га)

Дивок Ориги жамоадан кетди-ю, файз йўқолиб қолгандек бўлди. Ҳа, бельгиялик 7 йил давомида "Ливерпул"да асосий фигура бўлмади. Аммо керакли вақтда керакли голларни уришни биларди. Аниқ айтиш мумкинки, агарда Ориги ҳали ҳам мерсисайдликлар сафида бўлганида, "Ливерпуль" ҳозир АПЛда юқорироқда бўларди. Балки кубок баҳсларидан ҳам чиқиб кетмасди. Дарвин Нуньес эса катта пулга трансфер қилингани билан, керак пайтларда жамоаси жонига оро кира олмаяпти. Балки фикримиз нотўғридир. Лекин "Ливерпуль" раҳбарияти Оригини қўйиб юборганидан афсусда бўлишлари керак.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 17:30, 05.04.2023.
Ўқилди: 6612 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.