Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Чеферин футболни хусусийлаштиришга қарши

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

УЕФА президенти Александер Чеферин барчани футболни хусусийлаштиришга йўл қўймасликка чақирди.

«Миллий лигалар футболнинг таянчи бўлиб қолиши керак. Улар бизнинг моделимиз асосидир ва мен Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг барча ҳукуматларига, шу жумладан Португалияга нима хавф туғдираётганини тушунаман, тарихий бирдамлик намойиши учун чуқур миннатдорчилик билдираман.

Биз Европа клублари ассоциацияси ёрдамига ишонишимиз мумкинлигини билганимиз жуда яхши. Ва мен Носир Ал-Хелайфийга бунинг учун - футбол моделини ҳимоя қилгани учун алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Бу ҳамкорлик муҳим, ажойиб.

Футбол жамиятнинг ҳали хусусийлаштирилмаган сўнгги бойликларидан биридир. Бу ҳеч кимга тегишли эмас, тўғрироғи, ҳаммага тегишли: футболчилар, мураббийлар, ҳакамлар, мухлислар ва кўнгиллилар.

Биз ҳеч қачон унутмаслигимиз керакки, биз футбол манфаати имтиёзли бир неча кишининг шахсий манфаатларидан устун туришини таъминлашга мажбурмиз», - деди бугун Португалияда бўлиб ўтган конгрессда янги тўрт йиллик муддатга қайта сайланган УЕФА президенти Александр Чеферин. 

Киритилди: 18:32, 05.04.2023.
Ўқилди: 981 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.