Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Миржалол Қосимов: «Жавоб ўйини олдидан хотиржам бўлмаймиз»

Баҳо:
+ | -

«Аделаида Юнайтед» - «Бунёдкор» учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Миржалол Қосимовнинг фикрлари қуйидагича бўлди.

- Бу каби ўйинлар ҳар қандай ишқибозни хурсанд қилади. Ўйлашимча, учрашувни бевосита стадионда ва ойнаи жаҳон орқали томоша қилган футбол ишқибозлари иккала жамоа намойиш этган очиқ ўйиндан хузур олдилар. “Аделаида Юнайтед”нинг бизга қарши ўтказган барча учрашувларини таҳлил қилиб шуни айта оламанки, рақибимиз ҳар сафар ҳимоявий тактикага асоснланган тартибли ўйин намойиш этарди. Бугун  ушбу жамоанинг ўткир ва кескин ҳужумлар ташкил этишини биринчи бор кўришим. Тезкор ўтказиб юборилган гол режаларимизни ўзгартириб юборди. Бироқ 20-дақиқадан кейин шогирдларим ташаббусни ўз қўлларига ола бошлашди ва учрашувнинг қолган қисмида катта устунликка эга бўлишиб, якунда иродали дуранг қайд этишди. Бунинг учун футболчиларимдан миннатдорман.

- Меҳмонда урилган қимматли иккита гол жавоб ўйини олдидан Сизларга яхшигина устунлик бағишлаб турибди. Айтингчи, шогирдларингиздан Тошкентда қандай ўйин кутяпсиз?
- Албатта, Чемпионлар лигасидек нуфузли мусобақанинг сафардаги учрашувида дуранг қайд этиш жуда яхши. Аммо бу натижа жавоб учрашуви олдидан бизни асло бўшаштирмайди. 3 октябргача олдимизда миллий чемпионатнинг “Бухоро” ва “Металлург”га қарши ўйинлари бор. Ҳозирги дақиқалардан бошлаб барча ўй-ҳаёлларимиз ана шу икки ўйинга қаратилди. Шундан кейингина “Аделаида Юнайтед” билан Тошкентда ўтадиган беллашув ҳақида ўйлашни бошлаймиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:06, 19.09.2012.
Ўқилди: 4766 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.