"Барселона" ярим ҳимоячилари Педри ва Френки де Йонг Ла Лиганинг навбатдаги турида "Хетафе"га қарши ўйинда майдонга қайтишлари керак. Бу ҳақда Sport нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳар иккала футболчи кеча "Реал Мадрид" жамоасига қарши бўлиб ўтган Испания кубоги ярим финалини ўтказиб юборган, ўйинда "Барселона" 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган ва турнирни тарк этганди.
Де Йонг халқаро танаффус олдидан жароҳат олди ва натижада Нидерландияга Европа чемпионатига саралаш ўйинларида ёрдам бера олмади. Педри ҳам худди шу вақтда жароҳат олган ва ўз клуби ҳамда терма жамоаси учун бир нечта муҳим ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлган.