«Челси»ни яқин орада ким тарк этиши мумкин? Кейинги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар йиғилган. Қуйида улар ҳақида сўз юритамиз.
Пьер-Эмерик Обамеянг (Габон, ҳужумчи, 33 ёш)
Форвард ўтган ёзда унга сарфланган 12 миллион еврони оқламаслиги аниқ бўлди. Обамеянг Премьер-лигада 12 та ўйинда атиги битта гол урган.
Хаким Зиеш (Марокаш, вингер, 30 ёш)
Марокашлик футболчининг шартномаси 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Миш-мишларга кўра, Зиешга «Тоттенхэм», «Вест Хэм», «Фулхэм» ва ҳатто «ПСЖ» даъвогарлик қилмоқда.
Калиду Кулибали (Сенегал, ҳимоячи, 31 ёш)
Кулибали - «Челси» учун муҳим ҳимоячи. Аммо лондонликлар, қишдаги катта ҳажмдаги хариддан сўнг таркибни тозалашлари керак ва «қурбонлар» дан бири африкалик бўлиши мумкин.
Кристиан Пулишич (АҚШ, вингер, 24 ёш)
Жорий мавсумда у Премьер-лиганинг 19 та ўйинида атиги битта гол урди. Америкалик футболчи агар «Челси» «Атлетико»дан Жоау Феликсни тўлиқ сотиб олса, Кристианни шартноманинг бир қисмига қўйиши мумкин.
Матео Ковачич (Хорватия, ярим ҳимоячи, 28 ёш)
Хорватияликнинг «Челси» билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди ва шунинг учун ҳам энг яқин трансфер ойнаси уни сотиш учун яхши имкониятдир. «Ман Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Бавария» Ковачич билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.
Конор Галлахер (Англия, ярим ҳимоячи, 23 ёш)
Ёш футболчи мунтазам равишда Премьер-лигада захирадан майдонга тушади - Энцо Фернандес унинг позициясида ўйнайди. Миш-мишларга кўра, Галлахерга «Ливерпуль» қизиқиш билдирмоқда, бу эса ярим ҳимояни кучайтиришни англатади.
Бен Чилуэлл (Англия, ҳимоячи, 26)
Чилуэлл, шунингдек, кутилаётган ёзги сотувнинг бир қисми сифатида клубни тарк этиши мумкин. «Бавария»га кетган Жоау Канселу ўрнига футболчи қидираётган «Ман Сити» унга қизиқиш билдириши мумкин.
Ромелу Лукаку (Бельгия, ҳужумчи, 29 ёш)
Бельгиялик футболчи ҳозирда «Интер»да ижара асосида ўйнамоқда. Tuttosport хабарига кўра, Лукаку Италияда қолмоқчи ва бунинг учун маошини камайтиришга тайёр.
Каллум Хадсон-Одои (Англия, вингер, 21)
Ёш инглиз футболчиси Леверкузеннинг «Байер» клубида ижара асосида ўйнамоқда. Хадсон-Одои ёзда сотилиши мумкин, чунки унинг шартномаси 2023/2024 йилги мавсумдан кейин тугайди.
Мэйсон Маунт (Англия, ярим ҳимоячи, 24 ёш)
«Ливерпуль» кузатиб бораётган «Челси»нинг яна бир футболчиси. Бироқ, «Манчестер Юнайтед» бу жараёнга аралашиши мумкин. Goal хабарига кўра, лондонликлар Маунт учун 80 миллион евро бериш ниятида.
Сесар Аспиликуэта (Испания, ҳимоячи, 33 ёш)
Шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайдиган фахрий ҳимоячи 2012 йилдан буён «Челси»да тўп тепади. Миш-мишларга кўра, Аспиликуэтага «Барселона» қизиқиш билдирмоқда.
Жоау Феликс (Португалия, ҳужумчи, 23 ёш)
Бу қишда «Челси» португалияликни «Атлетико»дан 6 ойга 11 миллион евро эвазига ижарага олди. Бироқ «кўклар» Жоау Феликсни сотиб оладими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.