Кириш Регистрация

"Милан" Леау билан оғзаки келишувга эришган

Баҳо:
+ | -

"Милан" Рафаэль Леау билан шартномани узайтиришга яқин.

Relevo хабарига кўра, клуб ва футболчи ҳамкорликни давом эттириш бўйича оғзаки келишувга эришган. Янги шартнома бўйича вингернинг маоши солиқлар тўланганидан кейин йилига 5 миллион еврони ташкил қилади.

"Милан" шунингдек "Спортинг"га тахминан 19 миллион евро тўлайди - Леау собиқ клуби билан шартномани бир томонлама бекор қилгани учун бу миқдорда жаримага тортилди.

Рафаэлнинг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Жорий мавсумда Леау А серияда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 03:45, 07.04.2023.
Ўқилди: 1187 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.