Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина 2-1 Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

"Челси" 2001 йилда Фрэнк Лэмпард билан яна қайси футболчиларни сотиб олган эди?

Баҳо:
+ | -

АПЛ тарихидаги энг истеъдодли ярим ҳимоячи сифатида Лэмпард номи кўпчилик томонидан эътироф этилади. Ҳақиқатдан ҳам у "Челси"да афсонага айланганди. Собиқ инглиз футболчиси 2019 йилда "Челси"га бош мураббий сифатида олиб келинади. Лэмпард 2021 йилнинг бошида ишдан бўшатилганди. Бироқ, 44 ёшли мутахассис яқиндагина Грэм Поттерни кетиши ортидан яна жамоага қайтди. Эндиликда, у "Челси"ни 2022-23 йилги мавсум якунига қадар бошқариб туради.
Ўзининг "Челси"даги 13 йиллик фаолияти давомида Лэмпард 211 марта гол уришга эришиб, клубнинг барча даврлардаги энг яхши тўпурарига айланади. 648 та ўйинда майдонга тушган футболчи, жамоа билан учта АПЛ совринини 4 та Англия кубоги, икки бор лига кубоги ҳамда Чемпионлар лигаси кубогини боши узра баланд кўтаришга муваффақ бўлади. Лэмпард "Челси"га 2001 йилда, "Вест Хэм" академиясидан 11 миллион фунт эвазига олиб келинади. Ўшанда бош мураббий Клаудио Раньери эди. Айтиш керакки, италян мутахассиси ўша йили фақатгина Лэмпардни сотиб олмаган. Яна бир қанча ўйинчилар ҳам жамоага келиб қўшилади. Қуйида улар ҳақида билиб оласиз.

Вильям Галлас

2011 йилнинг ёзидаги энг арзон харид "Челси" учун Галлас бўлган эди. У 6.2 миллион фунт эвазига "Марсел"дан сотиб олинади. Марказий ҳимоячи жамоа мудофаасида беш йил давомида, дастлаб, Марсель Десайи билан, кейин эса Жон Терри ҳамкорлигида ҳаракат қилди. У 225 та баҳсда майдонга туширилиб, 2004-05 ва 2005-06 йилги мавсумлардаги чемпионликка катта ҳисса қўшди. Ўзининг клубдаги сўнгги йилида, Галлас жамоаси учун муҳим голларни ура бошлайди. Франция терма жамоасининг собиқ аъзоси 2006 йилнинг ёзида "Арсенал"га берилади. У томондан эса Эшли Коул олиб келинади.

Будевейн Зенден

2001 йилда 4 та футболчи сотиб олинган бўлса, шулар ичида энг кам таъсирга эга бўлгани, айнан Зенден эди. У 7.5 миллион фунт эвазига "Барселона"дан харид қилинади. Ярим ҳимоячи икки мавсум давомида жамоада бўлиб, 43 та АПЛ баҳсида иштирок этади. 2003-04 йилда "Мидлсбро"га ижарага берилган футболчи, 2004 йилнинг ёзида "Ливерпул"га сотиб юборилади. Зенден 2012 йилда "Челси"га ёрдамчи мураббий сифатида қайтиб келганди.

Эмманюэль Пети

2001 йилнинг ёзида Пети сотиб олинади. Унга ўшанда "Тоттенхэм", "МЮ" ва "Сандерленд" қизиқиш билдирган. "Барселона" француз футболчисини 7.5 миллионга сотади. Ўзининг жамоадаги илк мавсумида ҳаммаси кўнгилдагидек ўтади. Аммо 2002 йилнинг марта ойигача Пети бирорта гол ура олмайди. Лэмпард ва Пети ярим ҳимояда яхши ҳаракат қиларди. 2003-04 йилда Пети жамоадан кетади ва нафақага чиқади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 11:27, 07.04.2023.
Ўқилди: 1698 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.