Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Превью: «Сўғдиёна» - «Металлург»

Баҳо:
+ | -

«Металлург» ва «Сўғдиёна» жамоалари бугунгача кучлилар сафида ўзаро 42 та ўйин ўтказган: 18 та учрашувда жиззахликлар, 16 тасида бекободликлар зафар қучган. 8 та учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 58:53, «Сўғдиёна» фойдасига.

Мазкур жамоалар ўртасида қайд этилган энг йирик ҳисоб – 4:0. «Сўғдиёна» 2001 йилда ўз майдонида ҳам, сафарда ҳам бир мартадан шундай ҳисобда зафар қучган. Энг голларга бой ўйин 2014 йили Зоминда бўлган учрашувда кузатилган. Унда дарвозаларга тўққизта тўп киритилган – 5:4.

Ушбу жамоаларнинг Жиззахда ўтказилган сўнгги бешта учрашуви:

01.05.2022. «Сўғдиёна» - «Металлург» 2:0
26.09.2021. «Сўғдиёна» - «Металлург» 2:0
03.11.2020. «Сўғдиёна» - «Металлург» 0:0
21.04.2019. «Сўғдиёна» - «Металлург» 2:1
09.07.2018. «Сўғдиёна» - «Металлург» 0:1

«Сўғдиёна» ҳақида

«Сўғдиёна» футбол клубига 1970 йилда асос солинган. Дастлабки йилларда ДСК (Кўнгилли спорт клуби) номи билан юритилган. 1973-75 йилларда – «Меҳнат», 1975 йилда – «Жиззах», 1976-77 йилларда – «Ирригатор», 1978-81 йилларда – «Бўстон», 1982-85 йилларда – «Звезда», 1986-89 йилларда – «Ёшлик» номлари остида мусобақаларда қатнашиб келган. 1990 йилдан «Сўғдиёна» номини олган жамоа икки марта совриндор бўлган: 1992 йил – бронза медали, 2020 йил – кумуш медаль. Тўрт марта жамоа кучлилар сафини тарк этган. Жамоанинг битта мавсумда энг кўп гол киритган ўйинчиси Алексей Жданов – 18 та гол (1998).

2022 йилда «Сўғдиёна» биринчи марта халқаро майдонда мамлакатимиз шарафини ҳимоя этди. ОФК кубогида жиззахликлар минтақавий финалга чиқишди.

«Сўғдиёна» кучлилар сафида бугунгача 800 та учрашув ўтказган: 274 та ғалаба, 153 та дуранг, 373 та мағлубият. Киритилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбати: 1003:1271. Жамоанинг миллий чемпионатларимиздаги энг йирик ғалабаси – 10:0 (1992 йил –«Сурхон»). Энг йирик мағлубияти эса – 1:8 (2000 – «Дўстлик»), 0:7 (1996 – «Навбаҳор», 2009 – «Нефтчи», 2015 – «Локомотив»).

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 11:50, 07.04.2023.
Ўқилди: 1102 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4399]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4055]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2400]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2227]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2081]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1973]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1912]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1528]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1492]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик