"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес ўз келажаги ҳақида ҳали бир қарорга келмаган ярим ҳимоячи Серхио Бускетсни жамоада сақлаб қолиш учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи келаси ёзда эркин агент сифатида кетиши мумкин.
Sport хабарига кўра, Хави Бускетсга босим ўтказмоқда ва бор кучи билан футболчини маоши қисқартирилган ҳолда шартномани узайтиришга кўндиришга ҳаракат қилмоқда. Манбанинг айтишича, мураббий Бускетсни келаси мавсум учун жамоасининг муҳим қисми деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, Серхиода фаолиятини "Интер Майами"да давом эттириш имконияти бор, бу клуб эса ярим ҳимоячига катта маош таклиф қилади.