Бильбаонинг "Атлетик" клуби марказий ҳимоячиси Иньиго Мартинес Англия Премьер-лигасига ўтиш нияти йўқ. Унга Унаи Эмери бошчилигидаги "Астон Вилла" қизиқиш билдирмоқда.
HITC маълумотларига кўра, испаниялик ҳимоячи бирмингемликлар таркибига ўтиш ниятида эмас. Ҳимоячи учун устувор вазифа "Барселона"га ўтиш вариантидир. Эслатиб ўтамиз, ёзда футболчининг "Атлетик" билан шартномаси якунига етади.
Иньигонинг "Барселона"га ўтишига клубнинг молиявий муаммолари тўсқинлик қилиши мумкин, бу эса "кўк-анорранглилар"ни янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш имкониятидан маҳрум бўлиш хавфини туғдиради.