Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Наполи" ҳимоячиси билан янги шартнома имзолашга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Амир Ррахмани “Наполи” билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда Italian Sky нашри хабар бермоқда.

Футболчининг амалдаги шартномаси 2023/24 йилги мавсум охиригача мўлжалланган. А Серия етакчиси 29 ёшли косоволик ҳимоячига яна бир мавсум узайтириш имконияти билан уч йиллик шартнома таклиф қилди.

Амир Ррахмани “Наполи” сафида жами 87 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Эътибор беринг, "Наполи" Италия чемпионатида ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда ва иккинчи "Лацио"ни 16 очкога ортда қолдирмоқда. Неаполликлар 1990 йилдан бери биринчи марта чемпион бўлишлари мумкин.

Киритилди: 17:31, 07.04.2023.
Ўқилди: 942 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик