Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Бахтиёр Ашурматов: "Вазиятни ўнглашга қурбимиз етади"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 5-тури доирасида ўз майдонида “Олимпик” клубига минимал ҳисобда имкониятни бой берган “Турон” клуби бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов рақибнинг кучи, вазиятни ўнглашга жамоасининг кучи этиши, омад ва мухлислар ҳақида гапирди.

“Очиғини айтишим керак, “Олимпик” биздан кўра шаклланганроқ жамоа экани кўриниб турибди. Бизга шунчаки омад етишмаяпти. Дарвоза тўсинига тўп тегиши, имкониятлар яратиб улардан фойдалана олмаслик – омад келмаётгани билан изоҳлаш мумкин. Жуда қийин вазиятга тушиб қолдик. Аммо, бу вазиятдан чиқиб кетиш учун жамоамнинг кучи ва қурби этади. Жамоадаги футболчиларнинг даражасига ишонаман.

Айтганимдек, рақиб биздан кўра шаклланган жамоа. Шуни ҳисобга олиб ўйинни бир ҳужумчи билан бошладик. Аммо, уйимизда фақат дуранг учун ўйнаш нотўғри эканлигини англаб иккинчи таймни бошқача бошладик. Шундай бўлсада, имкониятлардан фойдалана олмадик ва гол ўтказиб юбордик. Қайтариб айтаман, бу таркиб билан бунданда яхшироқ ўйнашимиз ва вазиятни ўнглашимиз керак. Бунга ишонаман. Таркиб ёмон эмас ва бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз.

Турнир жадвалидаги ҳозирги ўрнимиз бизга ярашмайдиган ўрин. Буни тўлиқ англаб турибмиз ва вазиятни ўнглаш учун қўлимиздан келганича астойдил ишлаймиз. Аниқ айтишим мумкинки, мураббийлар штаби чин юракдан ишлаяпти. Биз ҳам мухлисларни хурсанд қилишни, ғалаба қозониб вазиятни ўнглашни истаймиз. Раҳбарият бизга барча шароитларни яратиб бераяпти. Аммо, натижа яхши эмас. Уларни ҳам тушуниб турибман. Ҳар қандай қарорга тўғри ёндашамиз. Жамоа қийин ҳолатдан чиқиб кетишига ишонаман.

Шу ўринда жамоамиз мухлисларидан миннатдорман. Мухлислари бундан кўп бўлган жамоаларда ишлаганман. Стадионига бундан кўп одам кирадиган клубларда ҳам бундай мухлислар деярли йўқ. Улар ўйиндан кейин хатто кийим алмаштириш хонасигача кириб футболчиларни қўллаб-қувватлашаяпти ва далда беришаяпти. Уларга раҳмат”,- дейди мураббий.

Киритилди: 21:43, 07.04.2023.
Ўқилди: 1179 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.