Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 0-0 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Футбол оламидаги ишониб бўлмас натижалар: Месси, Роналду, Неймар...

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси ва Криштиану Роналду номларини эшитганда, рекорд билан боғлиқ фикрлар ҳаёлимизга келади. Уларнинг исмлари рекорд сўзи билан маънодошдек, гўё. Аммо футболнинг бошқа вакиллари ҳам ўзига хос рекордлар қайд этган. Тарихда юз берган айрим ақлбовар қилмас фактларни қуйида эътиборингизга ҳавола этамиз. Демак, бошладик.

1. Неймар Мессидан олдин Ла-лигада ой футболчиси номини қўлга киритган

Бу маълумот Месси мухлисларининг дилини бироз хира қилиши мумкин. Аммо бу ҳақиқат! Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, аргентиналик даҳо 2016 йилнинг январига қадар ойнинг энг яхши футболчиси номини қўлга кирита олмаган. Бунга асосий сабаблардан бири совриннинг ўзи, 2013 йилнинг сентябрига қадар мавжуд бўлмаганидир. Орадаги уч йил ичида жами 17 та футболчи соврин ютган ва 2016 йилнинг бошида ушбу ном Мессига насиб этган.

2. "Данди Юнайтед" "Барселона"га қарши ўйинларда 100 фоиз ғалаба кўрсаткичига эга

Шотландия клуби тарихда Каталония жамоаси билан тўрт марта тўқнаш келган ва уларнинг ҳаммасида ғалаба қозонган. "Данди Юнайтед" бу натижага эришган ягона Британия клуби саналади. Хусусан, улар 1966-67 йилги мавсумда икки марта "Барса"ни мағлуб этади. 1986-87 йилда эса бу воқеа яна такрорланади.

3. Филипп Лам бир йил давомида бирорта қўполлик ишлатмаган

Немис афсонаси ўйинни ўқиш борасида устаси фаранг эди. У ҳеч қачон керакли пайтда кераксиз ҳаракатни амалга оширмаган. Бундеслигада Лам 2014 йилнинг сентябридан 2015 йилнинг октябрига қадар бирорта фол содир этмайди. Шуниям айтиш керакки, Германия терма жамоаси фахрийси бутун фаолияти давомида бир марта ҳам қизил карточка олмаган.

4. Марк Хьюз бир кунда иккита баҳсда майдонга тушган

Бугун Хьюзни кўпчилик танимайди. У асосан мураббий сифатида намоён бўлади. Уэльслик, ўз футболчилик даврида анча муваффақиятли эди. 1987 йилда Хьюз бир кунда иккита ўйинда иштирок этади. Ўшанда у, дастлаб, Уэльс терма жамоаси сафида Чехословакия билан туш пайтида майдонга тушган. Кечгача эса самолётда Германияга бориб, "Бавария"да ҳам ҳаракат қилишга улгурган. Шундай қилиб, Хьюз ўзига хос натижа қайд этди.

5. Крис Николл 2-2 билан тугаган баҳснинг тўртта голини урган

1976 йилги "Астон Вилла" ва "Лестер Сити" ўртасидаги ўйин 2-2 ҳисобида тугайди. Ҳайратланарлиси, бу ҳисоб бир футболчи томонидан юзага келтирилади. Крис Николл аввалига 2 та автогол билан "Лестер"ни олдинга олиб чиқади. Кейинроқ эса ўз хатосини тўғирлаб, ҳисобни дуранг қилади.

6. Рожерио Сени дарвозабон сифатида 131 та гол уришга эришган

Бу натижага айрим ҳужумчилар ҳам эриша олмаган. Бразилиялик дарвозабон Сени, ўз вақтида "Сан-Паулу" сафида пенальти ва жарима зарбаларини амалга ошириш билан шуғулланган. Унинг энг яхши мавсуми 2005 йилга тўғри келади. Ўшанда Сени мавсумни 21 та гол билан тугатганди.

7. Тимо Вернер ЕЧЛда Роналдодан кўра кўп гол урган

Барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлган Роналдо Назарио, ЕЧЛда 14 та гол ура олган холос. Бу эса Вернер ҳисобидаги голлардан 3 тага камдир. Шунингдек, Роналду бу турнирда ғалаба қозонмаган. Аммо Вернер "Челси" сафида бош совринни қўлга киритади.

8. Жозе Моуриньо тўққиз йил уй ўйинларида мағлуб бўлмаган

Португалиялик мутахассиснинг тарихи жуда ҳам шонли. У 2002 йилдан 2011 йилга қадар, жами 150 та лига баҳсларида уй ўйинларини мағлубият билан тугатмайди. Бу давр мобайнида Моуриньо "Порту", "Челси", "Интер" ва "Реал"ни бошқарди.

9. Криштиану Роналду 30 ёшифан кейин Рунининг умумий голларидан кўра кўп дарвозани ишғол этган

Роналду 30 ёшига кирганидан бери 376 та голга муаллифлик қилди. Бу эса Уэйн Рунининг бутун футболчилик фаолиятидаги голлардан кўпроқдир. Португалиялик ҳали ҳам голлари уришни давом эттирмоқда.

10. "Милан" бир мавсумда 36 та гол уриб, А серияда чемпион бўлган

Биз "Милан"ни тарихдаги энг ёрқин жамоа сифатида биламиз. Аммо доим ҳам ундай бўлмаган. Масалан, миланликлар 1993-94 йилги мавсум давомида 36 та гол урган холос. Шунга қарамай, чемпионликни қўлга киритган. "Милан"нинг ўша мавсумдаги ҳимояси кучли бўлганини ҳам қайд этиш керак. Жамоа бутун мавсумда фақта 15 та гол ўтказади.

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 09:25, 08.04.2023.
Ўқилди: 5929 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.