“Милан” мухлислари бельгиялик ҳужумчи Дивок Оригининг Италия чемпионатининг сўнгги “Эмполи”га қарши ўйинидан (0:0) ниҳоятда норози бўлишди.
Ҳужумчи майдонда асосий таркибда ҳаракат қилди, аммо ёрқин ўйин кўрсатмади. Football Italia хабарига кўра, 70-дақиқада ўзгариш вақтида мухлислар Оригига баланд овозда норозилик билдиришди.
"Россонерилар" мухлислари мавсумнинг 27та ўйинида атиги 2та гол урган Оригининг ўйинидан ниҳоятда норози.
27 ёшли бельгиялик ўтган ёздан бери миланликлар сафида тўп сурмоқда. Дивокнинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.