Нидерландиянинг ПСВ клуби ярим ҳимоячиси Хави Симонс ёзда “Барселона”га қайтиши даргумон.
19 ёшли футболчининг Каталония клубига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар бир кун олдин пайдо бўлганди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи ўзини ПСВ таркибида муваффақиятли намоён этмоқда, бу туфайли у етакчи лигалар вакилларининг эътиборини тортди. Хави Мигелнинг сўзларига кўра, Симонснинг "Барселона"га ўтиши ҳозирча даргумон - "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Хави Эрнандес нидерландиялик ёш футболчини ўз режаларида кўрмаяпти.
Хави Симонс жорий мавсумда ПСВ сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt унинг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.