Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Шавкат Саломов: «Анчадан бери бу қадар осон гол урмагандим»

Баҳо:
+1 | -

“Аделаида”га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб, рақиб дарвозасини ишғол қилган Шавкат Саломовнинг учрашувдан кейинги фикрлари билан қизиқдик.

- Ушбу учрашув жорий мавсумдаги Чемпионлар лигасининг энг қизиқарли ўйинларидан бири бўлди, десам муболаға бўлмайди. “Аделаида Юнайтед” жамоаси аъзолари жуда яхши ўйин кўрсатишди. Бироқ биз ўзига хос характер кўрсата олдик ва рақиб ўйинини буздик. Шунингдек, уларни ўз ўйинимизга мослаштира олдик, - дейди Шавкат Саломов ўйинга шарх бераркан.

- Киритган голингиз хусусида нималар дея оласиз?
- Анвар Ғофуров узатган тўпни тўсиб қола олмаган ва менга қулай вазият яратиб берган рақибнинг икки ҳимоячиси бу голни узоқ вақт эслаб юришади. Очиғини айтсам, анча вақтдан буён бу қадар осон гол урмагандим. Бу йилги Чемпионлар лигасидаги илк голимни урганимдан ва жамоамга фойда келтирганимдан хурсандман.

- Тошкентда ўтадиган жавоб учрашуви қандай ўтади?
- 3 октябрь оқшомидаги учрашув футбол ишқибозлари қалбида узоқ вақт сақланиб қолишига ва албатта биз учун ярим финал эшикларини очишига умид қиламан.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 10:11, 21.09.2012.
Ўқилди: 4326 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.