"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Саутгемптон"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этганидан кейин Эрлинг Холанд ва Лионель Месси ўртасидаги фарқ ҳақида гапирди.
“Холанд доим бахтли, доим табассум қилади. Месси эса иккита гол урганидан кейин учинчи голни ура олмаганидан афсусда бўлади”, - дейди Гвардиола.
“Ушбу мавсумнинг ёмон дақиқаларида ҳам, одамлар уни мослаша олмаслигини айтишганда, Холанд табассум билан машғулотларга келди. У жуда хурсанд, у ҳеч қачон алмаштирилганидан шикоят қилмайди. У мени жуда ҳурмат қилади”, - дея қўшимча қилди испаниялик мураббий.
“Манчестер Сити” навбатдаги ўйинини 11 апрел куни Чемпионлар лигаси доирасида “Бавария”га қарши ўтказади.