Ҳужумчи Харри Кейн «Манчестер Юнайтед»нинг ёзги трансфер мавсумидаги асосий мақсади бўлиб қолмоқда.
Mirror ўз саҳифаларида ёзганидек, «қизил иблислар»нинг 29 ёшли юлдузни ўз сафига қўшиб олиш имкониятлари ошди.
Гап шундаки, Кейн билан фаол алоқада бўлган «Бавария» «Тоттенхэм»нинг иштаҳасини инобатга олган ҳолда кимошди савдосига қўшилишни истамаяпти.
Лондонликлар ўз етакчисини 100 миллион фунтдан (деярли 113 миллион евро) камига сотиш ниятида эмас.
Эслатиб ўтамиз, 2022/2023 йилги мавсумда Харри Кейн 41 та ўйин ўтказган. Ҳужум ўз ҳисобига 25 та гол ва 4 та самарали узатмани ёздириб қўйган.