Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон - Пахтакор
02/06 19:30 Насаф - Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

УЕФА клубларга соврин пуллари тарқатди: кимга энг кўп улуш тегди?

Баҳо:
+ | -

Associated Press хабарига кўра, «Реал Мадрид» 2022 йилги УЕФА рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

2022 йилда Чемпионлар лигаси ва Суперкубогини қўлга киритган мадридликлар ташкилотдан 134 миллион евро олди.

Бу суммага турнирда қатнашиш учун асосий тўлов, натижалар учун бонус ва Испаниядаги ОАВ ҳуқуқлари учун тўлов киради.

Рейтингда иккинчи ўринни Чемпионлар лигасининг яна бир финалчиси – «Ливерпуль» эгаллади. Мерсисайдликлар 120 миллион евро олишди.«Бавария» (110 миллион евро) ва «Манчестер Сити» (109 миллион евро) ҳам 100 миллион евродан ортиқ даромад олишган.

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари ўртача ҳисобда 61,8 миллион евро ишлаб олган бўлса, энг кам суммани Молдавиянинг «Шериф»и олган — 23,7 миллион евро.

Европа Лигасида ўтган йилги мусобақа ғолиби Германиянинг «Айнтрахт» клуби 38 миллион евро ишлаб олди.

Айни вақтда Конференциялар лигаси ғолибига айланган «Рома» эса 19,2 миллион евро ишлаб олди.

Киритилди: 02:40, 10.04.2023.
Ўқилди: 6966 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.