"Барселона" "ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Мессини жамоага қайтариш чораларини кўрмоқда, деб хабар беради Marca.
Манбанинг хабарига кўра, клуб аргентиналик ҳужумчининг қулай тарзда қайтиши учун муҳим қадамларни қўйган. Қадамлардан бири ҳимоячи Жерар Пикенинг кетиши эди. Месси ва Пике ёмон хайрлашишгани хабар қилинганди. Лионелнинг фикрича, Пике унинг клубдан кетишида фаол иштирок этган.
Шунингдек, "Барселона" Серхио Бускетс ва Жорди Альба билан ҳам шартномани узайтирмоқчи.
Олдинроқ аргентиналик ҳужумчи "ПСЖ" билан янги шартномадан бош тортгани ва "Барселона"га ўтишга қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди.
Аргентиналик ҳужумчи жорий мавсум чемпионатда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.