Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Асрор Алиқулов: «Жамоавий ўйин жиҳатдан оқсаяпмиз»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор"га қарши Суперлиганинг 5-тур ўйинидан (1:3) сўнг "Қизилқум" устози Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Рақибга қарши босим уюштириш услубини танлагандик, аммо босим натижасида гол ўтказиб юбордик. Майдонда ҳаракатланишда ҳам сусткашликка йўл қўйдик. Рақиб биздан тезроқ фикрлаган ҳолда ҳаракат қилди. Ўйин давомида ҳимоядан қарши ҳужумга ўтишни мақсад қилгандик. Иккинчи бўлимда 10 киши бўлиб қолдик, бу ҳам ўз таъсрини ўтказди. Шунга қарамасдан, босим натижасида гол урдик.

— "Қизилқум"нинг "Пахтакор"га қарши ўйинлардаги муваффақиятсиз ўйинларига сабаб нима?
— Жамоа ҳали янги. Аксарият жамоада қолган футболчилар ўтган йил захирада қолган. Бугун хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Ҳали бир жамоа бўлиб шаклланишимиз учун вақт керак. Лекин Суперлига кутиб турмайди. Ҳали кўп ишлар олиб боришимиз керак.

— Ҳужумчилардан кўнглингиз тўляптими? Жамоа кутилганидан кам гол урмоқда?
— Мавсум аввалида Холтўраев имкониятларимизга мос келгани учун таркибга жалб қилгандик. Мбаоманинг жамоага киришиб кетиши ҳам қийин бўлмоқда. Бугун у гол урди, кейинги ўйинларда муваффақият кутиб қоламиз. Ҳужумларимиз Кенжабоев ва Холтўраев асосида ташкил этилмоқда. Бизда икки қанот бирдай ишламаяпти. Жамоавий ўйин жиҳатдан оқсаяпмиз. Бир маромда ўйин олиб боролмаяпмиз. Марказда ҳам муаммолар етарлича. Ҳали кўп ишлар олиб беришимиз керак.

Манба: https://t.me/PFC_Qizilqum
Киритилди: 22:53, 10.04.2023.
Ўқилди: 938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.