Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи"-"Бунёдкор". Превью

Баҳо:
+1 | -

Суперлигада якунига етган 5-тур баҳсларидан сўнг эътиборни Ўзбекистон кубоги турнирига қаратилади. Айни дамда чемпионатда карвонбошилик қилиб келаётган "Нефтчи" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари Ўзбекистон Кубоги мусобақанинг "С" гуруҳидан жой эгаллаган бўлиб, 12 апрель куни Фарғонадаги "Истиқлол" марказий ўйингоҳида кубок учун курашга киришадилар.

"Бунёдкор" футбол клуби 2005 йилда "Қурувчи" номи билан ташкил этилган жамоадир. 2008 йилдан эътиборан жамоа "Бунёдкор" номи остида тўп сура бошлади. Ўтган давр мобайнида "Бунёдкор" Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони, 3 карра кумуш медаллар, 4 карра Ўзбекистон кубоги ва бир маротаба Суперкубок соҳиби бўлган. 2008 ва 2012 йилда "Бунёдкор" ОЧЛ кубогининг ярим финалигача етиб борган.

Миллий чемпионатимизга келсак, жамоалар ўзаро 26 марта рўбарў келишган. Булардан "Нефтчи"да 5та ўйинда ғалаба ва 17 та беллашувда мағлубият мавжуд, 4 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 22-55 тошкентликлар фойдасига.

Ўзбекистон кубоги доирасида жамоалар тўрт марта куч синашган.Бу қарама-қашиликдаги кўрсаткич ҳам пойтахтликлар фойдасига:

27.07.2017. "Бунёдкор"-"Нефтчи" 3:1
30.06.2017. "Нефтчи"-"Бунёдкор" 1:2
04.07.2010. "Бунёдкор"-"Нефтчи" 4:1
30.06.2010. "Нефтчи"-"Бунёдкор" 2:3

Киритилди: 11:19, 11.04.2023.
Ўқилди: 2754 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.