Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия
03/07 04:00 Португалия - Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср

Шмейхель: "Мудрикнинг нархи унга босим ўтказмоқда"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"да ўйнаган даниялик афсонавий дарвозабон Петер Шмейхель Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Михаил Мудрикнинг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Унинг трансфери учун жуда кўп маблағ сарфланган бўлса-да, ҳали бирорта ҳам гол урмади. Мудрик менга ажойиб футболчи бўлиб туюлди. Мен унинг "Шахтёр" таркибида бир нечта ўйин ўтказганини кўрдим, у уларни ажойиб даражада ўтказди.

"Челси"да Михаил бошқача услубда ўйнайди. Унинг нархи босим ўтказмоқда. Бу сўнгги дақиқада "Арсенал"дан ўғирланганга ўхшайди. Шу сабабли унинг атрофида жуда кўп баҳс-мунозаралар кетмоқда", - деди Шмейхель HITC Sport билан суҳбатда.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида Мудрик 9та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 11:32, 11.04.2023.
Ўқилди: 1529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик