Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Аллегри ва Инзаги ўрталарида жанжал бўлганлигини тан олдилар

Баҳо:
+ | -

Собиқ «Милан» ҳужумчиси Филиппо Инзаги ва жамоанинг айни пайтдаги бош мураббийи Массимилиано Аллегри иккалаларининг ўрталарида низо келиб чиққанлигини тан олдилар. Жанжал Инзаги мураббийлик қилаётган «Милан»нинг ёш футболчилари шуғулланадиган майдонда келиб чиққан. Уларнинг иккаласи ҳам Milan Channel билан бўлган интервьюда ана шу низога ойдинлик киритиб ўтдилар.

«Ҳеч нарса содир бўлмади, айтарли ҳеч нарса», - дея ўз фикрини давом эттирди Аллегри: «Пиппо билан орамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Аслида, асосий жамоа ва унинг ёшлари ўртасида ажойиб ҳамкорлик бор. Ўша куни у ерда ҳеч қандай оғир сўз ёки ҳақорат бўлгани йўқ, шунчаки, фикрлар аламашилди, холос».

Инзаги ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди:
«Аллегри ҳақ, бу нарса бир  дақиқа давом этди, холос. Ёш ўйинчилар ҳеч нарсани сезишмади, чунки ҳеч нарса содир бўлгани йўқ. Биз миланликмиз ва «Милан»ни севамиз. Жамоа ҳозир «ёрдам қўллари»га муҳтож».

45 ёшли ўзига хос тажрибага эга бўлган Аллегри собиқ «Милан» ҳужумчисининг «Сан-сиро»да тажрибасини ортириб, вақти келиб энг яхши мураббийлардан бирига айланиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди:
«Умид қиламанки, мен «Милан»да яна анча вақт қоламан. Лекин, бу ерда умрбод қолмоқчи эмасман. Менимча, Пиппода ажойиб мураббий бўлишга етарли бўлган барча хислатлар бор. У ўз ишини яхши жойда бошлади ва ўз ишини ҳозирданоқ уддалай олмоқда».

Манба: www.soccerway.com
Киритилди: 23:26, 21.09.2012.
Ўқилди: 4443 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.