Кириш Регистрация

Тухель: "Канселу "Манчестер Сити"га қарши жуда дўстона муносабатда бўлмаслиги керак"

Баҳо:
+ | -

"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель Чемпионлар лигаси чорак финалида "Манчестер Сити" билан бўладиган ўйиндан олдин ҳимоячи Жоау Канселу ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи ҳуқуқий жиҳатдан "шаҳарликлар"га тегишли ва у ҳозирда "Бавария"да ижара асосида ўйнайди.

"У собиқ жамоасига қарши ўйнайди, бундай вазиятлар бўлиб туради. Умид қиламанки, у ҳис-туйғуларини бошқара олади. Жоау ҳаддан ташқари ғайратли бўлмаслиги керак, лекин бошқа томондан, у ҳаддан ташқари дўстона ва уятчан бўлмаслиги керак. Биламан, у ўйнашни интизорлик билан кутмоқда. Канселу "Манчестер Сити"нинг ўйин тизимини жуда яхши билади, лекин мен рақибнинг барча режаларини ҳам биламан”, деди Тухель матбуот анжуманида.

Киритилди: 14:10, 11.04.2023.
Ўқилди: 1093 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.