Кириш Регистрация
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия 5-1 Швеция
21/06 01:00 Германия 2-1 Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор 0-0 Кюрасао
21/06 09:00 Тунис 0-4 Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон
22/06 03:00 Уругвай - Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия - Миср
22/06 22:00 Аргентина - Австрия

Олисе «Бавария» раҳбариятини «Реал» билан ҳеч қандай музокара олиб борилмаганига ишонтирди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Майкл Олисе Мюнхеннинг «Бавария» клуби раҳбариятига на ўзи, на унинг вакиллари Мадриднинг «Реал» клуби билан трансфер бўйича музокара ўтказмаганини маълум қилди.

Бундан олдинроқ, «қаймоқранглилар» ҳам ўз томонидан расмий баёнот билан чиқиб, ОАВни ушбу футболчининг эҳтимолий трансфери атрофида турли уйдирма ва миш-мишларни тарқатишни тўхтатишга чақирган эди.

Sky Sport журналисти Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, Олисе бу мавзуда ҳеч ким билан ҳеч қандай учрашув ёки яширин суҳбатлар ўтказмаган.

Матбуотда тарқалган норасмий хабарларга кўра, «Реал Мадрид» франциялик юлдуз учун «Бавария»га 150 миллион евролик даҳшатли маблағ таклиф қилган. Кишини ҳайратга соладиган томони шундаки, 24 ёшли футболчининг Transfermarkt порталидаги айни пайтдаги расмий бозор қиймати ҳам айнан мана шу суммани ташкил этади.

Киритилди: 10:39, 21.06.2026.
Ўқилди: 1058 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик