"Барселона" ташкиллаштирган "Негрейра иши" бўйича матбуот анжумани келаси ҳафта бўлиб ўтади.
"Барселона" президенти Жоан Лапорта 17 апрель куни журналистларнинг техник ҳакамлар қўмитаси собиқ вице-президентига тўловлар билан боғлиқ иш бўйича саволларига жавоб беради.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" прокуратураси клуб ва унинг собиқ президентлари Хосеп Бартомеу ва Сандро Роселга қарши техник ҳакамлар қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Анрикес Негрейрага тўловлар бўйича коррупция бўлиши мумкин бўлган иш юзасидан судга мурожаат қилган эди. "Барса" 2001 йилдан 2018 йилгача клубдан 7,3 миллион евро олган Негрейра томонидан тайёрланган ҳакамлар ҳисоботи учун пул тўлаганини даъво қилди.