Кириш Регистрация

Рамоснинг «Ан-Наср»даги эҳтимолий маоши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Бир неча ҳафта олдин «ПСЖ» Серхио Рамос билан шартнома узайтирилмаслигини маълум қилганди.

TodoFichajes хабарига кўра, 37 ёшли испаниялик футболчи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.

Манбага кўра, Рамос аллақачон «Ан-Наср»нинг таклифини қабул қилган. Шу тариқа, испаниялик ҳимоячи Криштиану Роналду билан яна бирлашади - улар аввалроқ кўп йиллар давомида «Реал»да ўйнаган. Португалиялик футболчи йил бошидан буён «Ан-Наср»да тўп тепмоқда.

Серхио Рамос «Ан-Наср» билан икки мавсумлик шартнома имзолайди. Уларнинг ҳар бири учун тажрибали футболчи 15 миллион евро ишлаб олади.

Қўшимча қиламизки, Рамос 2021 йилнинг ёзидан бери «ПСЖ»да ўйнамоқда.

Киритилди: 23:48, 11.04.2023.
Ўқилди: 1242 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик