Кириш Регистрация

"МЮ" хўжайинлари клубни сотиш бўйича тушаётган таклифларга жавоб бермаяпти

Баҳо:
+ | -

The Independent нашрининг ёзишича, савдо иштирокчилари узоқ вақтдан бери бизнес-жараён қандай кетаётгани ҳақида ҳеч қандай янги маълумот олмаган ва бу уларнинг баъзиларини ҳайратга солмоқда.

Манфаатдор томонлар такомиллаштирилган таклифларни 24 мартгача тақдим этишди ва етти кун ичида жавоб олишлари кутилганди, аммо бу амалга ошмади.

Реакция шу ҳафта охиригача кузатилишига умид қилинмоқда. Шу билан бирга, клубга эгалик қилувчи Глейзерлар оиласи қандай йўл тутиши номаълум: у жамоага ариза топширган гуруҳлардан бири билан музокараларни бошлайдими ёки учинчи раунд таклифларини бошлайди. Умумий фикр шундаки, бизнесменлар ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз активлари учун камида 6 миллиард фунт стерлинг олишга қарор қилишган.

Киритилди: 00:01, 12.04.2023.
Ўқилди: 1256 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.