Англиянинг "Вулверхэмптон" клуби ўзининг энг муҳим ўйинчиларидан бири - португалиялик ярим ҳимоячи Рубен Невешни ўз сафида сақлаб қолмоқчи.
90min нашри хабарига кўра, бошқа клубларнинг қизиқишига қарамай, "бўрилар" футболчига янги шартнома таклиф қилишга тайёр, унинг тафсилотлари ҳали ошкор этилмаган.
Аввалроқ Невеш Англиянинг икки топ-клуби – “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпул”дан бирини танлаётгани ҳақида хабар берилганди.
Transfermarkt порталига 26 ёшли Невешнинг нархи 40 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда португалиялик футболчи "бўрилар" сафида 34 та ўйин ўтказган ва бу ўйинларда у рақиблар дарвозасига 5 марта гол урган.