Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Эдгар Гесс: «Ҳимояга ётиб олган жамоага қарши ўйнаш осон эмас»

Баҳо:
+ | -

20- тур доирасидан ўрин олган “Шўртан” – “Динамо” жамоалари учрашувидан кейин уюштирилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида “Шўртан” бош мураббийи Эдгар Гесс журналистларга ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:

- Бугун ҳам биз ўз анъанамизга содиқ қолган ҳолда ҳужумкур ўйин тактикасини қўлладик.  Ўзингиз гувоҳ бўлдингиз, ҳатто биринчи бўлимнинг ўзидаёқ майдонга Таран-Тожиев жуфтлиги ёнига учинчи ҳужумчи – Клишинни ҳам тушурдик. “Динамо” жамоаси кутилганидек иккинчи рақам остида ҳаракат қилди. Гарчи, ташаббус шогирдларим томонида бўлса-да, ҳаракатларимизни самарали якунлаш осон кечмади. Негаки, футболда ҳар доим ҳам бутунлай ҳимояга ётиб олган жамоага қарши ўйнаш осон кечмаган. Бугун ҳам шундай бўлди. Якунда ҳаммаси биз учун ижобий бўлганлигидан хурсандман. Ғалаба нафақат турнир жадвалидаги мавқеимизни мустаҳалади, балки йигитларимизни руҳан кайфиятини кўтаришга ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилиши аниқ.

Бундан кейинги учрашувларни ҳам мана шундай руҳда ўтказишда давом этаверамиз.

- Бугун шогирдларингиз юзага келган кўплаб вазиятлардан унумли фойдалана олишмади. Бунга нима сабаб бўлди, деб ўйлайсиз?
- Хабарингиз бор, йигитларимиз ўтган турда “Насаф” билан қийин учрашувда майдонга тушишди. Назаримда, футболчиларимиз руҳан тўлиқ ўзларига келиб улгуришмади, шекилли. Лекин бу ўткинчи, ҳолат ва ўйлайманки, тез орада ҳаммаси ўз изига тушиб кетади. 

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 13:17, 22.09.2012.
Ўқилди: 3974 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7250]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3366]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2405]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2341]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2292]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2282]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2217]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2004]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1931]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик