Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Мухлиса Мардиева: «Янги мавсумда ярим ҳимоячи бўламан. Режамдан кўпроқ гол ва ассистларни амалга ошириш ўрин олган»

Баҳо:
+-1 | -

Аёллар Суперлигасининг янги мавсуми стартига оз вақт қолмоқда. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида жамоага келиб қўшилган Мухлиса Мардиева 2023 йилги мавсум олдидан тайёргарлик, янги бош мураббий билан ишлаш хақида тўхталди.

Эслатиб ўтамиз, аёллар жамоамиз янги мавсумнинг дастлабки турида «Бунёдкор-W» майдонига сафар уюштиради. Ушбу учрашув 17 апрель куни ўтказилади.

- Янги мавсумга тайёргарлик ҳақида. Назорат ўйинларидаги ҳаракатларингиздан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Мавсумга тайёргарлик яхши кетмоқда. Янги мураббий ва янги жамоадошлар билан ишлаш бошида бироз қийин бўлди. Назорат ўйинлари давомида аста-секинлик билан бир-биримизни тушуниб олдик. Тўғрисини айтсам, мавсумолди ўйинларидаги ҳаракатларимдан қониқиш хосил қилмадим. Ўз устимда кўпроқ ишлаш ниятим бор.

- Янги мавсум ҳақида фикрларингиз. Янги бош мураббий билан ишлаш қийин бўлмаяптими?
- Ушбу мавсумда жамоа олдига жиддий мақсад қўйилган - кучли учлик. Ушбу вазифани амалга ошириш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Янги бош мураббий Воҳид Холбоев билан ишлашда бошида озгина қийналдик, чунки унинг талаблари юқорироқ эди. Худо хоҳласа, бош мураббийнинг кўрсатмаларини тўғри бажарсак, яхши ўринларни эгаллаймиз.

- 2023 йилда 7-рақамда ўйнайсиз. Ушу рақам остида нечта ассист қайд этишни истайсиз?
- Ушбу мавсумни ярим ҳимоячи сифатида ўтказаман. Режамдан кўпроқ гол ва ассистларни амалга ошириш ўрин олган. Асосийси - ғалабаларда жамоага ёрдам бериш. Барчаси ўз қўлимизда, агарда ҳар бир ўйинга катта иштиёқ, характер билан чиқсак, албатта, ғалабаларга эришамиз. Бизни қўллаб-қувватлаётган «Локомотив» ПФК раҳбариятини, бош мураббийнинг юзини ёруғ қилишни истаймиз. Янги мавсумда жамоадошларимга омад тилайман.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 23:55, 12.04.2023.
Ўқилди: 1219 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик