Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Жаҳонгир Жиямуродов: “Иккинчи голдан сўнг футболчилар руҳий ҳолати синди”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 1-тур “Шўртан” — “Янгиер” (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жаҳонгир Жиямуродов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Бугунги ютуқ билан “Шўртан” жамоасини табриклайман. Ўйин мазмунли ўтди. Биринчи бўлимда бизни йигитлар жуда ҳам яхши ҳаракат қилишди. Молиявий аҳволимиз яхши бўлмаганлиги сабабли биз ўйин куни Ғузорга етиб келдик. Ўйин куни келганлигимиз сабабли натижага ўз таъсирини кўрсатди деб ўйлайман. Йигитлар жисмонан анчагина қийналишди.

Биринчи лига чемпионати ўйинлари ортга сурилганлиги сабабли, бугунги ўйин натижасига ҳам ўз таъсирини кўрсатди деб ўйлайман. Иккинчи бўлимда йигитлар бир-бирини тушунишмади. Шунинг эвазига биз мағлубиятга учрадик.

Йигитларнинг ҳаракатидан кўнглим тўлди. Биринчи бўлимда айтилган вазифаларни ҳаммасини тўғри бажаришди. Иккинчи бўлимда натижа яхши бўладими деб малакали, ёши катта футболчиларни қўйган эдим, лекин футболчиларнинг жисмоний ҳолати тайёр бўлмаганлигини билдириб қўйди. Майдонда ўзларининг позицияларини йўқотиб қуйишди.

Иккинчи ва учинчи голлардан кейин жамоадаги босим камайгани, ўйинга эътиборсизлик натижасида жамоа мағлубиятга учрадими?

Бу ҳолатда мен ўзимни фикримни билдирсам, ҳакамларга қанақа кўринади билмадиму, лекин иккинчи голда ўйиндан ташқари ҳолат бор эди деб ўйлайман. Балким бўлмагандир, лекин йигитлар иккинчи голдан кейин тушкунликка тушиб қолишди. Кетма-кет хатоликларга йўл қўйилди. Уларга ирода етишмади.

— Бугунги ўйиндан келиб чиқиб, янги мураббий қўл остида “Шўртан” жамоасида нима ўзгариш рўй берди ўйлайсиз?
— Алексей Владимировични мураббий сифатида яхши танийман. “Шўртан” жамоасини яхши шакллантирибди. Лекин майдоннинг ҳолати оғирлиги ҳисобга олганда “Шўртан” жамоаси футболчилари ҳам бугунги ўйинда анча қийналди. Ўйин жараёнида кетма-кет тактик хатоликларга йўл қуйишди.

— Майдон стандарт талабга жавоб бермас эканми?
— Биз ўйнаб юрган вақтимизда майдоннинг чими баландроқ қилиб ўрилар эди. Аммо ҳозир майдон футболчилар учун бироз оғирроқ деб ўйлайман..

— Мавсум бошланганига ҳеч қанча бўлгани йўқ. Аммо ҳозирдан жамоада молиявий муаммолар бор деяпсиз...
— Энди сизга айтсам, бизнинг клуб хусусий бўлганлиги учун озроқ молиявий қийинчиликлар бўлиб турибди. Апрель ойларида янги қарор чиқиши кутилмоқда. Шундан сўнг шартномалар қайта имзоланади ва ҳаммаси ўз изига тушиб кетади деган умиддамиз.

"Шўртан" ПФК матбуот хизмати.

Манба: fcshurtan.uz
Киритилди: 09:07, 13.04.2023.
Ўқилди: 1673 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.