Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 0-0 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

ЕЧЛ плей-офф босқичининг энг яхши тўпурарлари: Роналду, Месси, Бензема...

Баҳо:
+ | -

Кўпчилик ЕЧЛ мусобақасининг плей-офф босқичини футболчиларнинг асл кучи кўринадиган жой деб ҳисоблайди. Бу фикр қайсидир маънода тўғри. Фақатгина топ-футболчиларгина энг нуфузли мусобақанинг ҳал қилувчи босқичида гол уришга қодир. Қуйида бу борадаги энг яхши ўнта футболчи номи келтириб ўтилади.

11. Фрэнк Лэмпард – 15 та гол

"Челси" афсонаси 2000 йиллар давомида энг яхшилардан бўлиб келган. Лэмпард ЕЧЛнинг сўнгги босқичларида ажойиб ҳаракат қиларди. 2005 йилда инглиз футболчиси "Барселона" ва "Бавария" дарвозасини ишғол қилади. У 2012 йил, то илк чемпионликка қадар "Челси"да сардорлик қилди.

10. Килиан Мбаппе – 15 та гол

Ҳимоячилар қўрқинчи бўлган ҳужумчи, "Бавария" билан бўлган баҳсда рақиб дарвозасига йўл топа олмаган эди. Шунга қарамай, Мбаппе ҳали бу босқичда кўп гол уради. Ишончимиз комилки, Франция терма жамоаси аъзоси ўз фаолиятини якунлаганга қадар, рўйхатимизнинг камида кучли учлигига киради.

9. Филиппо Инзаги – 16 та гол

Сер Алекс Фергюсон томонидан "ўйиндан ташқари ҳолатда туғилган" дея таъриф берилган ҳужумчи, ЕЧЛнинг ёрқин юлдузларидан бири эди. Инзаги плей-офф баҳсларида 16 та голга муаллифлик қилади. Бу голлар асосан "Милан" ва "Ювентус" либосларида урилади. Унинг энг эсда қоларли голи 2007 йилда, "Ливерпул"га қарши финалда урилганди.

8. Арьен Роббен – 16 та гол

Ҳаётда учта нарса муқаррар – ўлим, солиқлар ва Роббеннинг жарима майдончасига ўнг қанотдан кириб бориб, дарвозанинг юқори бурчагига тўпни йўллаши! "Бавария"даги йилларида Роббен супер-даражага чиқади. У гўёки, ЕЧЛ учун туғилгандек эди. Нидерландиялик ҳужумчининг энг муҳим голи 2013 йилги финалда "Боруссия Дортмунд"га қарши киритилади.

7. Андрей Шевченко – 18 та гол

"Челси"даги ёмон даврларини айтмаганда, украиналик футболчи ўзининг чўққига чиққан пайтларини фантастик ўтказган. 1999 йилда Шевченко Киевнинг "Динамо" клуби билан ЕЧЛнинг ярим финалигача етиб боради. У "Милан"да ҳам зўр даврларни ўтказади. 2004 йилги "Олтин тўп" соврини Шевченкога топширилгани бежиз эмасди. Ажойиб хотиралар сабабли биз ундан қарздормиз.

6. Рауль – 18 та гол

Рауль "Реал" сафида 16 йил ҳаракат қилади. Бу вақт мобайнида у уч марта ЕЧЛ бош совринини боши узра баланд кўтарди. Собиқ ҳужумчи 2000 ва 2002 йилги финалларфда гол уришга эришганди. Мадриддан кетганидан кейин ҳам Рауль 3 та плей-офф голини уришга муваффақ бўлганди.

5. Томас Мюллер – 24 та гол

Замонавий футболнинг рамзларидан бири Мюллер ҳисобланади. У жамоадошларини узатмалар билан таъминлаб қолмасдан, голлар уришни ҳам яхши эплайдиган футболчидир. Катта тажриба ва плей-оффларда 24 та голга эга бўлишига қарамай, у "Манчестер Сити" билан ўйинни захирадан бошлаганди. Унинг жамоаси 3-0 ҳисобида мағлубиятга учради.

4. Роберт Левандовски – 30 та гол

Бу мавсумдаги ЕЧЛнинг сўнгги босқичлари Левандовскисиз ўтмоқда. Афсонавий польшалик ҳужумчи, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" сафида кўплаб голлар урган. Биргина 2013 йилдаги "Реал"га қарши урилган тўртта гол фикримизнинг исботидир.

3. Карим Бензема – 34 та гол

Узоқ вақт жамоадошлари соясида юргач, Бензема ўзини кўрсатишга эришди. Франциялик ҳужумчи яқин йилларда феноменал ўйинлар намойиш этиб келмоқда. Унинг ЕЧЛ плей-оффидаги ҳаракатлари тахсинга сазовардир. Бензема сўнгги 21 та ЕЧЛ ўйинларида 21 та гол урган.

2. Лионель Месси – 49 та гол

ЕЧЛ плей-оффида илк баҳс Месси учун "Челси"га қарши, 2006 йилда бўлиб ўтади. Шундан бери аргентиналик даҳо бутун Европани ўз ҳаракатлари билан даҳшатга солиб келмоқда. У ЕЧЛнинг якуний босқичларида 49 та голга муаллифлик қилди. Аммо у ҳаракат қилаётга "ПСЖ" сўнгги икки йилда "Реал" ва "Бавария" тўсиғидан ўта олмай, турнирни тарк этганди.

1. Криштиану Роналду – 67 та гол

Роналду ЕЧЛдаги дастлабки 30 та ўйинида дарвозани ишғол қила олмаган. Унинг илк голи 2007 йилда, "МЮ" ва "Рома" баҳсида юз беради. Шундан кейин ҳаммаси бошланди. Португалиялик афсона ЕЧЛ тарихидаги энг яхши тўпурар ва қатнашчи ҳисобланади. Роналдунинг 140 та голи ЕЧЛда юз берган бўлса, ҳужумчи, шулардан 67 фоизини айнан плей-офф учрашувларида киритган. Улар ичида 2008, 2014 ва 2017 йилларда киритилган финал голлари ҳам бор.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 18:06, 13.04.2023.
Ўқилди: 3139 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.