Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

“Сўғдиёна” 13 майдан бошлаб ўз стадионига қайтади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси талаблари асосида Суперлига учрашувларини қабул қилиш учун республиканинг 4 та шаҳрида жойлашган стадионлар майдони ва прожекторида таъмирлаш ишлари давом этаётганди: Андижон, Олмалиқ, Жиззах, Термиз. Май ойида Жиззахдаги стадион қайта фойдаланишга топширилади.

“Сўғдиёна” стадиони 2022 йилги мавсумда тарихда илк бор ОФК кубоги учрашувларини қабул қилди. Шундан сўнг стадион майдони, унинг дренаж ва суғориш тизимини замонавий кўринишга келтириш ҳаракатлари бошланди. Лига майдон тайёр бўлгунига қадар “Сўғдиёна” футбол клуби иштирокчидаги уй учрашувлари Зоминда ўтиши юзасидан қарор қабул қилди.

Бугунга келиб “Сўғдиёна” стадионида барча зарур ишлар амалга оширилган бўлиб, майдон чими майнинг дастлабки ўн кунлигида футбол учрашувларини қабул қилиш учун тўла тайёр бўлади. Шундан келиб чиқиб, клуб ҳамда Лига ўзаро келишган ҳолда Суперлига 10-туридан жой олган “Сўғдиёна” — “Турон” учрашуви билан “Сўғдиёна” стадионига қайтишни режалаштирди. Стадион прожекторлари ОФК талабига жавоб беради.

“Сўғдиёна” — “Турон” учрашуви 13 май шанба куни бўлиб ўтади.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 21:18, 13.04.2023.
Ўқилди: 801 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.