"Ювентус" дарвозабони Войцех Шесни кеча ЕЛ доирасидаги "Фейеноорд"га қарши баҳсда майдонни эрта тарк этганди. Футболчи кўкрагида оғриқ ҳис қилган. Бу ҳақида Шенсининг ўзи шундай дейди:
"Аввалига ташвишга тушган эдим. Негаки, нафас олишга қийналиб қолдим. Аммо ҳозир ҳаммаси яхши. Тешкирувлар жиддий муаммо йўқ эканини кўрсатди".
32 ёшли посбон ўйиннинг 44 дақиқасида алмаштирилган эди.