Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Сергей Арслонов: "Ўйин эмас, кураш бўлди"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 6-тури доирасида меҳмонда “Қизилқум” билан баҳсда дуранг ўйнаган “Сурхон” бош мураббийи Сергей Арслонов курашларга бой ўйин бўлгани, иккинчи таймдаги узоқдан берилган зарбалар, услуб ва таклиф этилган ёш футболчи ҳақида гапирди.

“Учрашув курашларга бой ва қизиқарли кечди. Ўйиндаги вазиятлардан келиб чиқсак, дуранг адолатли натижа бўлди. Ўйин кам, аммо кураш кўп баҳс ўтказдик дейишим мумкин”, - деди Арслонов.

“Иккинчи таймдаги узоқдан берилган зарбаларга келсак, кўрган бўлсангиз, шамол рақиб дарвозаси томон эсаётган эди. Шундан келиб чиқиб узоқдан зарбалар кўпроқ беришни айтган эдим”.

“Ўрал Чориев маҳаллий футболчилардан бири. Ўзимизни ёш умидли футболчилардан. У ўзига тақдим этилган имкониятдан фойдалана олса, келажаги бор. Ҳаммаси унинг ўзининг қўлида”.

“Аввал ҳам айтганимдек, ўз услубимизни яратишга ҳаракат қилаяпмиз. Турнир жадвалидаги ўрнимиз ёмон эмас. Янада юқорига кўтарилишни истаймиз ва шунга яраша жамоа қураяпмиз. Ҳозир эгаллаб турган ўрнимиздан қониқишни истамаймиз ва юқорироқ ўринлар учун курашга интиламиз. Жамоадаги ўйинчилар ҳам шуни истайдилар” - деди Арслонов.

Киритилди: 23:37, 14.04.2023.
Ўқилди: 866 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик