"Вест Хэм"нинг собиқ ҳимоячиси Жюльен Фобер Дэвид Мойес ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Тўғрисини айтсам, Мойес ҳали ҳам бош мураббий бўлиб турганидан хурсанд бўлиши керак. Унинг омади бор экан. Айниқса, бундай вазиятда унинг аҳволи анча қалтис. АПЛда кўплаб мураббийлар ишдан кетди. "Вест Хэм" эса хавфли зонадан чиқишга қийналмоқда".