Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Штутгарт» Германия кубогининг ҳар бир босқичида учун янги мураббий билан иштирок этмоқда

Баҳо:
+ | -

Германия Бундеслигасида ишлари асло юришмаётган «Штутгарт» мамлакат кубоги ярим финалига йўл олди.

Бунақаси футболда кам бўлсада, учраб турадиган ҳолат, албатта. Аммо масаланинг яна бир томони бор - «Штутгарт» ярим финал довонини қандай забт этгани кишини ҳайратлантиради.

Бундеслига турнир жадвалининг охирги 18-поғонасидан чиқолмаётган «Штутгарт» 5 апрель куни мамлакат кубоги чорак финалида қуйи дивизион вакили - «Нюрнберг» меҳмони бўлиб, 83-дақиқада урилган ягона гол эвазига ортга ғалаба билан қайтди. Бундеслига аутсайдери шу тариқа ярим финалчилар қаторига қўшилди. Штутгартликлар Германия кубоги 1|2 финалигача бўлган йўлда 4та босқичдан ўтишди.

Энди энг асосий факт: жамоа мамлакат кубогининг ҳар бир босқичи ўйинига янги бош мураббий бошқарувида киришди:

1/32 финал - Пеллигрино Матараццо билан

1/16 финал - Михаэль Виммер билан

1/8 финал - Бруно Лаббадия билан

1/4 финал - Себастьян Хёнесс билан

«Штутгарт»нинг мамлакат кубок сари йўлини оддий ва қисқача ифода этсак, «4» рақами асосий ўринга чиқади: 4та босқич, 4 нафар мураббий, 4та ғалаба. Ҳа, жуда ноодатий йўл.

«Штутгарт»ни энди олдинда ярим финал довони кутмоқда. Қизиқ, яқиндагина иш бошлаган амалдаги бош мураббий Себастьян Хёнесс бу довонга етиб борармикан? Бундеслигадаги умумий вазиятга қарасак, бир нарса дейиш қийин. Эҳтимол, «Штутгарт» куьок турнирига доир асосий рақамни «4»дан «5»га айлантирар ҳали - 5та босқичи, 5 нафар мураббий, 5та ғалаба ва финал...

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:28, 15.04.2023.
Ўқилди: 1017 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8265]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5975]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2783]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2576]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2066]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1909]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1734]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1713]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1682]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1682]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик