Арсен Венгер чуқур тажрибага эга мураббий эди. У футболчиларни жамоадан кетиш пайтини яхши англаган. Шунга қарамай, венгер "Арсенал"даги сўнгги даврида бир нечта хатоларга йўл қўйди. Хусусан, француз мутахассиси керак бўлмаган футболчиларни сотиб олиб, клуб учун фойдали бўлганларини жамоадан кетишига йўл қўйиб берганди. Қуйида Венгернинг 2018 йилгача сотган энг сўнгги 10 футболчиси номи келтирилади. Уларнинг бари жамоада фойдали бўлиши мумкин эди.
1. Оливье Жиру
2018 йилнинг январида Обамеянг олиб келингач, Жиру "Челси"га 12 миллион фунт эвазига сотилади. Орадан бир ярим йил ўтиб, айнан Жиру "Арсенал"ни Европа лигаси финалида тор-мор келтирганди. Жиру 2021 йилнинг ёзига қадар Лондонда қолди. Айни дамда 36 ёшли футболчи "Милан" сафида ҳаракат қилади.
2. Алексис Санчес
Санчес "Арсенал" билан янги битим тузишдан бош тортади. Шу сабаб у "МЮ"га бериб юборилган. Унинг ўрни Генрих Мхитарян билан тўлдирилганди. 2020 йилда Санчес "Интер" сафига эркин агент сифатида йўл олади. 2021 йилда Антонио Конте жамоаси Италия чемпионига айланган. Ўшанда таркибда Санчес ҳам бор эди. Айни дамда чилилик ҳужумчи "Марсель" шарафини ҳимоя қилади.
3.Тео Уолкотт
"Арсенал"га 12 йил давомида хизмат қилган футболчи, 2018 йилда "Эвертон"га сотилади. Ҳозир ҳужумчи ҳаммасини бошлаган жойи бўлмиш "Саутгемптон" билан бирга. 34 ёшли ҳужумчи камдан-кам майдонга туширилмоқда.
4.Франсис Коклен
Коклен "Арсенал"даги фаолиятида ҳеч қачон таркибнинг асосига айлана олмади. Аммо унинг "Валенсия"га кўчиши анча омадли кечган эди. "Кўршапалаклар" сафида ярим ҳимоячи 89 та ўйинда майдонга тушганди. 2020 йилда франциялик футболчи "Вильярреал"га кўчиб ўтади.
5. Алекс Окслейд-Чеймберлен
Алекснинг "Арсенал"даги саргузаштлари 2017 йилда якунига етади. Ярим ҳимоячи ўшанда "Ливерпул"га 35 миллион фунт эвазига сотиб юборилганди. Орадаги жароҳатли даврдан кейин инглиз футболчиси 2020 йилда "Ливерпуль" билан Англия чемпиони бўлган. Окслейд-Чейберлен 2018 йилдан буён бирорта баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилгани йўқ.
6. Войцех Шесни
181 та ўйинда "Арсенал" шарафини ҳимоя қилган футболчи, бир нечта қўпол хатоларга йўл қўяди. Шу сабаб у Арсен Венгер ишончини йўқотади. 2017 йилда Шесни "Ювентус"га ўтади. У ерда польшалик посбон Буффон ўрнини эгаллаб, уч йил кетма-кет Италия чемпиони бўлишга муваффақ бўлганди.
7. Габриэль Паулиста
Бразилиялик ҳимоячининг ҳам исми Габриэл эди. Аммо у ҳозирги Габриэлдан анча фарқ қилган. Чунки Паулистага етарлича ўйин вақти берилмасди. Унинг олдида эса Косельни ва Мертасакерлар бор эди. Шу сабаб у 2017 йилда "Валенсия"га кетишга розилик берган.
8. Серж Гнабри
"Арсенал"га керак бўлмай қолган футболчи, "Вест Хэм"га ўтолмай қолади. Гнабрининг манзили 2016 йилда "Вердер Бремен" бўлди. Орадан бир йил ўтгач, 2018 йилда ҳужумчи "Бавария"га ўтади. Германия терма жамоаси аъзоси шундан бери совринлар ютишдан чарчамаяпти.
9. Киран Гиббс
Гиббсдан кўп нарса умид қилинганди. Аммо ҳимоячи Колашинац ва Монреаль билан рақобат қила олмади. Шу сабабдан Гиббс 2017 йилда "Арсенал"ни тарк этади. Ҳозирда ҳимоячи Майамининг "Интер" клубида ҳаракат қилади.
10. Веллингтон Силва
Кўп давр мобайнида "Арсенал"дан ижара асосида бошқа клубларда юрган футболчи, охири ҳаммасидан чарчайди. У 2016 йилда Бразилиянинг "Флуминенсе" клубига юборилганди. Тўпчилар уни 2017 йилда "Бордо"га сотишга ҳаракат қилади. Аммо трансфер тиббий кўриклардан кейин барбод бўлади. Ҳозиргача Веллингтон Япониянинг "Гамба Осака" клубида тўп тепаётганди. Амми у ўтган ёзда ўз юрти, Бразилияга қайтди ва "Куяба" клубига йўл олди.
ИСМАТОВ Ж.