"Ювентус" устози Массимилиано Аллегри жамоа ҳужумчиси Влахович ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Ҳозир ҳужум чизиғимизга ёрдам керак. Влахович бу ерда фойдали бўла олади. У Римдаги баҳсда 60 дақиқа ҳаракат қилганди. Ўйлайманки, эртага ҳам ундан фойдаланамиз".
Эртага "Ювентус" 30 тур доирасида "Сассуоло" майдонига сафар қилади.