Мадриднинг "Реал" клуби ёзги трансфер ойнасида ўнг қанот ҳимоясини кучайтириш мақсадида "Челси" ҳимоячиси Рис Жеймс билан шартнома имзоламоқчи. Агарда бу трансфер амалга ошмаса, мадридликлар захира варианти сифатида "Ливерпуль" футболчиси Трент Александер-Арнольдга эътибор қаратади.
Инсайдер Экрем Конурнинг маълумотларига кўра, "қироллик клуби"да Александер-Арнольд вариантидан ташқари "Байер"дан Жереми Фримпонг билан шартнома имзолаш нияти ҳам бор.
24 ёшли Александр-Арнольд ҳозирда "Ливерпуль"да жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Transfermarkt портали мутахассислари юлдуз футболчини 65 миллион еврога баҳоламоқда. 22 ёшли Фримпонгнинг нархи 35 миллион евро.













