Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Криштиану Роналдунинг Мадриддаги уйи ҳақида билармидингиз? Унда яшаган мухлис ҳаммасини сўзлаб беради

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду дам олиш учун Мадрид шаҳрига борди. Унинг Испания пойтхатида 5 миллион фунтлик кошонаси бор. Ушбу уйнинг ижараси ўта катта саналади. Собиқ "Реал" ҳужумчиси учун эса бунинг аҳамияти йўқ. 38 ёшли футболчи "Реал"да ҳаракат қилган пайтлари шаҳардаги катта ҳовлилардан бирида истиқомат қиларди. Қайд этилишича, суперюлдуз "Ювентус"га кетгунигача, 2018 йилга қадар Мадриддаги кошонада кун кечиради. Роналду Манчестердан илк бор 2009 йилда Мадридга келган. У ўшанда шаҳарнинг Ла Финка деб номланган қиммат мавзедан 4.8 миллион фунт эвазига уй сотиб олади. Ўша уй машҳур меъмор Хоакин Торрес томонидан лоҳиялаштирилган эди. Айни дамда ҳам юлдуз футболчи Мадридда ва ӯша 5 миллион фунтлик уйда яшамоқда.

Еттита ётоқхона, тўққизта даҳлизга эга бўлган уйда ички ва ташқи чўмилиш ҳавзалари мавжуд. Бундай ҳовузлардан Роналду машқ қилишда фойдаланади. Шунингдек, кошона тўлиқ жиҳозланган трежнажор залига ҳам эга бўлиб, унда оғир кўтариш, чўзилиш, югуриш учун алоҳида секциялар мавжуд. Бу эса Роналдунинг уй ичида ҳам бадантарбия билан шуғулланишига имкон беради. Қолаверса, уйдаги катта мебеллар жамланмаси қулайлик учун, футболчининг дидига кўра жойлаштирилган. Бино ташқарисида, бассейн ёнида футбол майдончаси мавжуд. Ундан ташқари дам олиш зонаси ҳам ташкил қилинган бўлиб, у ерда қуёшдан бутун танани баҳраманд қилса бўлади. Роналду уйда барча нарсани, жумладан эшикларни масофадан бошқариш имконига эга.

Mundo Deportivo берган хабарга кўра, Роналдунинг ушбу уйида яшашни истаган мухлислар молиявий жиҳатдан бақувват бўлиши лозим. Уй ойига 8.800 фунтга ижарага берилиши айтилган. Ушбу уйга ташриф буюрган мухлислардан бири ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Gucci дўконида сотувчи бўлиб ишалайдиган бу аёл Netflix'га берган интервьюсида шундай деган: "Илк бор Роналдунинг бу уйига келганимда, ҳашаматдан унинг ичида йўқолиб қолганман. Ошхонага сув ичгани бормоқчи эдим. Аммо қайси йўл қаерга олиб боришини билмай қолдим. Мен меҳмон кутадиган хонани топиб олиш учун бир ярим соат вақт сарфладим. Негаки, уй ниҳоятда катта эди. Болалигимдан бери кичкина квартираларда яшаб умрим ўтган, шу сабабли бундай жойга келиб, ўзимни йўқотиб қўйдим. Фақатгина ярим йил яшаганимдан кейингина, бу ерда нима қаерда жойлашганлигини тўлиқ билиб олдим".

Мадриддаги бу кошона Роналду бойлигининг бир қисми холос. Роналду ҳозиргача ўзи туғилиб-ўсган Мадейрада иккита ҳашаматли уй қурдирди. Туриндаги уйлари Чеширеда жойлашган бўлиб, бири 3 миллион, бошқаси эса 1.4 миллион фунт туради. Айни дамда 38 ёшли футболчи Лиссабон яқинидаги Кинта-да-Мариньяда яна бир катта кошона қурдира бошлади. Португалия афсонаси "Ан-Насср"га ўтганидан кейин бир муддат Рияддаги беш юлдузли меҳмонхонада яшаб турди. Айни дамда у пойтахт шаҳарда юқори даражадаги хавфсизлик тизимига эга уйга кўчиб ўтди.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 09:26, 16.04.2023.
Ўқилди: 6741 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.