Кеча каталонияликлар сўнгги дақиқаларда «Гранада» га иккита гол уриб, ғалабани илиб кетдилар. Албатта, биринчи голни уриш Виланова шогирдларига қийин бўлди. Сўнгги дақиқаларда Хави томонидан киритилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Ўйиндан сўнг Сеск Фабрегас Хави ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:
«Мен «Барса»ни Хависиз тасаввур қила олмайман. У фантастик ўйинчи, лекин бир кун келиб Хави ҳам ҳамма ўйинчилар каби жамоани тарк этади. У Каталонияда кўп йиллар фаолият олиб борди ва энди клуб тарихидаги энг кучли футболчилардан бири бўлиб қолади».